АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эронга босими келишув шартларига кам таъсир қилди, деб ёзади The New York Times нашри.
«Трамп томонидан амалга оширилган босим кампанияси, чамаси, Эроннинг ядровий дастури бўйича тутган позициясида кескин ўзгаришларни келтириб чиқармади», — дейилади мақолада.
Хусусан, газета таъкидлаганидек, Эрон Ҳормуз бўғози устидан назоратни сақлаб қолмоқда, АҚШнинг Теҳрон мавқеини заифлаштириш бўйича барча уринишлари эса ҳеч қандай натижа бермади.