Бугун 3 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Трампга нисбатан импичмент жараёни бошланиши мумкин

Трампга нисбатан импичмент жараёни бошланиши мумкин

АҚШ президенти Дональд Трамп ноябрь ойидаги оралиқ сайловларда демократлар ғалаба қозонса, унга нисбатан импичмент жараёни бошланиши мумкинлигини айтди.

Трамп Оклахома штатида тарафдорлари билан учрашувда демократлар уни лавозимидан четлатишга уринишига ишонч билдирган.

Унинг таъкидлашича, демократ конгрессменлардан бири ҳам унга импичмент эълон қилиниши мумкинлигини айтган.

Трамп, шунингдек, республикачиларни сайловларда унинг номи бюллетенда бордек тасаввур қилишга чақирди. Унинг фикрича, ўзи сайловда иштирок этганида сайловчилар фаолроқ овоз беради.

АҚШда оралиқ сайловлар 3 ноябрь куни бўлиб ўтади. Унда Вакиллар палатасининг янги таркиби сайланади ва Сенатдаги 33 ўрин тақдири ҳал қилинади.

Ҳозирда АҚШ Конгрессининг ҳар икки палатасида республикачилар кўпчиликни ташкил этмоқда.

Киритилди: Бугун 09:50. Ўқилди: 274 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!