Украина АҚШ президенти Дональд Трампнинг тинчлик режасига жавобан Донбассдан қўшинларни олиб чиқиш ва НАТО аъзолигидан воз кечиш таклифларини рад этди.
The New York Times нашри Киевнинг жавоби тафсилотларини ошкор қилди.
"Жавобда Киев Украина шарқидаги ҳудудлар устидан назоратни сақлаб қолиши кераклиги айтилган. АҚШнинг Украинадан НАТОга кириш ҳуқуқидан воз кечиш талаби ҳам бекор қилинди", дейилади хабарда.
Унда Трампнинг Донбассни Россияга бериш ва НАТО аъзолигидан воз кечиш талаблари Киевнинг “қизил чизиқлари”ни кесиб ўтиши қайд этилган. Мақолада таъкидланишича, жавоб Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Лондон, Брюссел ва Римга ташрифи ортидан тайёрланган.