Дональд Трамп Владимир Зеленскийга 800 млрд доллар ва хавфсизлик кафолатлари эвазига Донбассни Россияга беришни таклиф қилди. Бу ҳақда Corriere della Sera хабар берди.
Давосда Трамп ва Зеленский учрашув ўтказиб, унда урушни якунлаш режаси муҳокама қилди. Нашр маълумотларига кўра, таклифнинг асосий банди сифатида Донбасснинг ҳозирда Киев назорати остида бўлган қисмини Москвага топшириш эҳтимоли кўриб чиқилган.
"Бунинг эвазига Украинага мамлакатни қайта тиклаш учун 800 миллиард доллар миқдорида молиявий ёрдам ҳамда АҚШ ва Европа томонидан хавфсизлик кафолатлари берилиши таклиф этилмоқда. Аммо бундай ҳаракат Украинада “жуда хавфли” деб баҳоланмоқда", дея ёзмоқда нашр.