АҚШ президенти Дональд Трамп 8 июль куни Анқарадаги НАТО саммити доирасида Украина етакчиси Владимир Зеленский билан бўлиб ўтадиган учрашувдан сўнг Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашиш ниятида.
Бу ҳақда Reuters АҚШ маъмуриятининг юқори лавозимли амалдорига таяниб хабар берди.
Агентлик манбасининг сўзларига кўра, Зеленский билан музокаралардан сўнг Трамп Россия раҳбари билан Украина можаросини ҳал қилиш масаласини муҳокама қилишни давом эттириши мумкин.
АҚШ расмийси Зеленский билан учрашувида АҚШ президенти урушни тугатиш йўлларини муҳокама қилишни режалаштираётганини таъкидлади.
"Президент бунга чек қўйишга ҳаракат қилиш жуда муҳим деб ҳисоблайди", деди АҚШ маъмурияти расмийси.