Бугун 27 март, 2026 йил, жума

O'ZB

Трамп Яқин Шарққа қўшимча 10 минггача қўшин юборишни кўриб чиқмоқда

A A A
Трамп Яқин Шарққа қўшимча 10 минггача қўшин юборишни кўриб чиқмоқда

Бу ҳақда режалардан хабардор Пентагон расмийлари The Wall Street Journal газетасига маълум қилди.

Маълумотларга кўра, бу кучлар таркибига 10 минггача ҳарбий хизматчи ва зирҳли техника кириши мумкин. Улар аввалроқ минтақага юборилган қарийб 5 минг денгиз пиёдаси ва 82-ҳаво-десант дивизияси аскарларига қўшилади.

"Аввал ҳам айтганимиздек, барча ҳарбий вариантлар президент Трамп ихтиёрида қолади", — деди Оқ уй матбуот котиби ўринбосари Анна Келли.

Ҳозирча қўшинлар қаерга жойлаштирилиши аниқ эмас. Улар Эрон чегараси яқинида ёки Эрон нефтининг 90 фоизи экспорт қилинадиган Харг ороли атрофида жойлаштирилиши мумкин. Форс кўрфазида жойлашган, узунлиги қарийб 8 километр бўлган Харг ороли мамлакатнинг муҳим нефт маркази ҳисобланади.

Киритилди: Бугун 14:35. Ўқилди: 318 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!