АҚШ президенти Дональд Трамп Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяҳуни суд жараёнларидан озод этишни яна бир бор талаб қилди. Унинг таъкидлашича, Нетаньяҳу муҳим давлат ишлари билан банд ва судларда куну тун қатнашишга вақтини сарфлаши мумкин эмас.
Трамп бу ҳақда ўзининг Truth Social саҳифасида ёзиб қолдирди.
«Нетаньяҳу АҚШ ёрдамида улкан ғалабага эришди ва Эрон ядровий таҳдидидан қутулди. У ҳозир ХАМАС томонидан асирга олинганларни озод қилиш бўйича муҳим музокаралар олиб бормоқда. Уни бу ишдан чалғитишга ҳақимиз йўқ», — деб таъкидлади Трамп.
Шунингдек, у АҚШ Исроилга миллиардлаб долларлик ёрдам кўрсатаётганини эслаб, қаттиқ баёнот берди:
«Биз буни тоқат билан қабул қилмаймиз», — деди у таҳдидомез тарзда.
Трамп ўз баёнотини қуйидаги чақириқ билан якунлади:
«Нетаньяҳуни дарҳол қўйиб юборинглар. Унинг зиммасида жуда муҳим ишлар бор».