Трамп барча антисемит кайфиятдаги чет элликларни, жумладан талабаларни ҳам, депортация қилиш тўғрисидаги фармонни имзолашни режалаштирмоқда
Бу ҳақда Тhe New York Post манбаларига таяниб хабар бермоқда.
Қонун лойиҳасида 2023 йил 7 октябрда ҲАМАС Исроилга ҳужум қилганидан кейин Фаластинни қўллаб-қуввватлаб ўтказилган митингларида иштирок этган барча чет элликларни АҚШдан депортация қилиш назарда тутилган.
Ҳуқуқшунослар бундай қонуннинг қабул қилиниши Қўшма Штатлар Конституциясига зид бўлишини таъкидлашмоқда.