"Панама канали жуда катта масала. Хитой ушбу канални назорат қилмоқда. Бу нормал ҳолатми? Бу ёмон. Президент Жимми Картер канални Панама давлатига берганида, бу даҳшатли хато бўлган эди. Картер канални Хитойга эмас, Панамага берган. Аммо ҳозир Панама каналини Хитой назорат қилмоқда. Биз бунга йўл қўя олмаймиз. Гренландияга келсак, у ажойиб ҳудуд. У бизга хавфсизлик учун керак. Ишончим комилки, Дания муросага келади. Бу ҳудудни сақлаб туриш уларга жуда қимматга тушади. Гренландиядаги одамлар Данияни ёқтирмайди", – деди Трамп.
Эслатиб ўтамиз, Панама президенти Хосе Мулино Трампнинг даъволарига қарши баёнот берган ва канал ўз мамлакати назорати остида қолишини билдирган.
Дания таркибига кирувчи Гренландия бош вазири Муте Эгеде эса гренландияликлар "на америкалик, на даниялик бўлишни хоҳлашларини" айтиб, орол мустақилликка интилаётганини маълум қилган эди.