Бугун 18 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп Хитойга ташрифи ва Си Цзиньпин билан учрашуви қолдирилганини маълум қилди

Трамп Хитойга ташрифи ва Си Цзиньпин билан учрашуви қолдирилганини маълум қилди

АҚШ Президенти Дональд Трамп Хитойга ташрифи ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан учрашуви бошқа муддатга кўчирилганини маълум қилди.

Бу ҳақда у Ирландия Бош вазири билан учрашув чоғида журналистларга хабар берди.

«Биз учрашувни кўчирдик ва чамаси, у тахминан беш ҳафтадан кейин бўлиб ўтади. Мен Раис Си билан учрашишни интиқлик билан кутяпман», — деди Трамп.

Унинг сўзларига кўра, томонлар музокараларни ташкил этиш устида ишлашда давом этмоқдалар ва Хитой муддатлар ўзгаришига розилик берган.

«Биз Хитой билан ишлаяпмиз, бу уларни қаноатлантирди», — дея қўшимча қилди у.

Трамп, шунингдек, АҚШ ва Хитой ўртасида «жуда яхши ишчи муносабатлар» шаклланганини қайд этди ва учрашув беш-олти ҳафта ичида ўтказилиши мумкинлигини тасдиқлади.

Киритилди: 23:49 17.03.2026. Ўқилди: 292 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!