Бугун 11 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Трамп Хитойга ташрифи давомида икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни қайта кўриб чиқиш ниятида

Трамп Хитойга ташрифи давомида икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни қайта кўриб чиқиш ниятида

Бу ҳақда АҚШ маъмурияти вакили Анна Келли маълум қилди.

"Ушбу ташриф давомида президент Доналд Трамп сўнгги бир йил давомида шуғулланиб келган ишини давом эттиради, яъни Хитой билан янада мувозанатлашган муносабатларни ўрнатади", — деди Келли.

Оқ уй раҳбарининг Хитой Халқ Республикаси раиси Си Жинпин билан музокаралар ўтказиш учун Пекинга ташрифи 14—15 май кунларига режалаштирилган.

Аввалроқ, Хитой ТИВ ҳам АҚШ президенти Доналд Трамп 13—15 май кунлари давлат ташрифи билан Хитойга келишини маълум қилган эди.

Киритилди: Бугун 14:00. Ўқилди: 230 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!