Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Трамп: Хитой крипто саноатида жаҳон етакчисига айланиши мумкин

Трамп: Хитой крипто саноатида жаҳон етакчисига айланиши мумкин

АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп Хитой криптовалюта бозорида АҚШни ортда қолдириб, жаҳон етакчисига айланиши мумкинлигини айтди.

Бу ҳақда у Нэшвиллдаги Bitcoin 2024 конференциясида сўзлаган нутқида маълум қилди.

«Агар биз криптовалюта, биткоинни қабул қилмасак, Хитой ва бошқа давлатлар олади. Улар етакчи бўлади ва биз Хитойнинг ҳукмрон бўлишига йўл қўя олмаймиз», — деди Трамп.

Шу билан бирга, агар у сайловда ғалаба қозонса, унинг маъмурияти ҳозирда Америка ҳукумати тасарруфидаги биткоин заҳираларининг 100 фоизини сақлаб қолишини таъкидлади.

«Бу Битcоиннинг миллий таъминотининг асосига айланади», деди Трамп.

Киритилди: 10:49 28.07.2024. Ўқилди: 698 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!