Бугун 21 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Трамп Хитой билан бирга Россияни ҳам "нишонга олди"

A A A
Трамп Хитой билан бирга Россияни ҳам "нишонга олди"

AҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп маъмурияти Россияга қарши янги санкцияларни жорий этишни режалаштирмоқда. РИA Новости бундай тайёргарлик ҳақида хабардор бўлди.

Ҳужжатнинг дастлабки версиясига кўра, Россия Мудофаа вазирлиги санкциялар остида қолиши мумкин. Шунингдек, чеклов чоралари 28 ташкилотга таъсир қилади: тадқиқот марказлари ва авиация, ракета ва космик, ядро саноати ва асбобсозлик ҳамда двигател саноати билан шуғулланадиган корхоналар.

Хусусан, биринчи марта Росатом ва Роскосмоснинг ядро қуроли ва ракета-космик технологияларини яратиш устида иш олиб бораётган иккита ташкилоти санкциялар рўйхатида пайдо бўлади. Бундан ташқари, чекловлар фуқаролик самолётларини қуриш, самолёт двигателлари ва вертолётларини яратиш, шунингдек, авиация материалларини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш билан шуғулланадиган 10 та компанияга таҳдид солмоқда.

Бундан ташқари, Россия президенти маъмурияти билан боғлиқ бўлган маълум бир федерал давлат унитар корхонасиянги санкцияларга тушиши мумкин. Унинг аниқ номи кўрсатилмаган.

РИA Новости таъкидлаганидек, дастлаб ушбу санкциялар рўйхатига ҳарбийлар билан алоқада бўлган 89 та Хитой компаниялари киритилиши тахмин қилинган. Бироқ, кейинчалик унга рус ташкилотларини киритишга қарор қилинди.

Киритилди: 17:07 25.11.2020. Ўқилди: 3492 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар