Бугун 28 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп ва Си Цзиньпин суҳбати бўлиб ўтади

Трамп ва Си Цзиньпин  суҳбати  бўлиб ўтади

АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ ва Хитой делегациялари ўртасида Швейцарияда ўтадиган савдо музокараларидан сўнг Хитой раиси Си Цзиньпин билан телефон орқали суҳбат ўтказиши мумкинлигини маълум қилди.

«Ҳа, албатта», — деди Трамп Оқ уйда журналистлар саволига жавобан. Ундан «Швейцариядаги музокаралардан сўнг икки давлат раҳбарлари ўртасида телефон суҳбати бўладими?» деб сўралди. «Бу [АҚШ молия вазири] Скотт [Бессент] нима деяди — шунга боғлиқ», — деди Трамп.

Маълумот учун, Хитой Давлат кенгаши раисининг ўринбосари Хэ Лифэн 9 майдан 12 майгача Швейцарияга ташриф буюради. У ерда АҚШ молия вазири Скотт Бессент ва АҚШнинг савдо бўйича музокаралар вакили Жеймисон Грир билан учрашувлар ўтказади.

Киритилди: 21:06 08.05.2025. Ўқилди: 863 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!