Financial Times нашрининг ёзишича, АҚШнинг сайланган президенти жамоаси аллақачон бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертларини хабардор қилган. "Америка глобал соғлиқни сақлаш етакчилиги ва молиялаштиришда катта бўшлиқ яратади. Мен бу бўшлиқни ҳеч ким тўлдираётганини кўрмаяпман", деди Жоржтаун университетининг глобал соғлиқни сақлаш профессори Лоуренс Гостин нашрга.
Гостиннинг сўзларига кўра, агар Қўшма Штатлар ЖССТдан чиқса, ЕИ мамлакатлари молиялаштириш улушини ошириши даргумон, Хитой эса, аксинча, ўз таъсирини кучайтиришга ҳаракат қилиши мумкин. Олимнинг қайд этишича, ЖССТ фавқулодда вазиятларга жавоб беришда қийналаётгани ва шу билан бирга илмий ходимларини сезиларли даражада қисқартиришга мажбур бўлган “жуда оғир кунларга” дуч келади.