АҚШ президенти Дональд Трамп янги коронавирус инфекциясига қарши дори-дармонларни қабул қилганидан кейин ўзини Супермен каби ҳис қилганини маълум қилди.
Ушбу баёнот билан у Пенсильвания штатидаги “C-Span” телеканали томонидан намойиш қилинган сайловолди митингида сўзга чиқди.
Америка етакчисининг сўзларига кўра, унга нима берилганлигини аниқ билмаганман, аммо препарат таркибида коронавирусга қарши антитаначалар бўлган.
"Мен ўша дорини қабул қилдим ва ўзимни худди супермен каби ҳис қилаётганимни айтдим", деди президент.