АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Мар-а-Лагодаги мулкида камида 300 та махфий ҳужжат сақлаган.
The New York Times газетасининг ёзишича, январь ойида Трамп 150 га яқин махфий ҳужжатларни АҚШ Миллий архивлар ва ёзувлар бошқармасига топширган.
Кейинчалик, июнь ойида АҚШ собиқ президентининг вакиллари қолган материалларни Адлия вазирлигига топширган.
Махфий ҳужжатларнинг яна бир қисми август ойи бошида Мар-а-Лаго мулкида тинтув ўтказилганда қўлга олинган.
Шу кунгача АҚШ маъмуриятида Трамп қўлида 26 қути материаллар бор.
Аввалроқ The Wall Street Journal ашёлар инвентарига таяниб, ФҚБ ходимлари мулкни тинтув қилиш чоғида 11 та махфий ҳужжатлар тўпламини топгани ҳақида хабар берган эди.