Дональд Трамп Украинани фойдали қазилмалар бўйича келишувни "зудлик билан" имзолашга чақирди.
"Президент Володимир Зеленский бошчилигидаги Украина Қўшма Штатлар билан нодир ер ресурслари бўйича жуда муҳим битимнинг якуний ҳужжатларини ҳали имзоламади. Бу камида уч ҳафтага кечикди. Умид қиламанки, мазкур ҳужжат зудлик билан имзоланади", — деб ёзди АҚШ президенти Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Шу билан бирга, Трамп Россия ва Украина ўртасидаги тинчлик келишуви устида иш "муваффақиятли давом этмоқда" деб қўшимча қилди.