Бугун 9 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Трамп: Украинага Patriot ЗРК юборилади, лекин харажатларни Европа Иттифоқи тўлайди

Трамп: Украинага Patriot ЗРК юборилади, лекин харажатларни Европа Иттифоқи тўлайди

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Украинага Patriot зенит-ракета тизимларини юборишини маълум қилди. Бироқ унинг таъкидлашича, бу етказиб бериш харажатларини Европа Иттифоқи қоплаши керак.

«Биз ҳеч нарса тўламаймиз, лекин жўнатамиз», — деди Трамп Мэриленд штатидаги Джойнт-Бейс-Эндрюс ҳарбий ҳаво базасида журналистлар билан суҳбатда.

Трамп айтишича, ушбу қарор Украинага ҳимоя учун керак бўлган ёрдам сифатида қабул қилинган. «Аниқ миқдор ҳали белгиланмаган, лекин биз бир оз юборишга қарор қилдик. Улар ўзларини ҳимоя қилиши керак. Лекин тўловни Европа Иттифоқи амалга оширади», — деди у.

Шунингдек, у Patriot тизимлари Украина учун жуда зарур эканини таъкидлади. «Бу уларга ҳақиқий керак бўлган нарса», — деди АҚШ раҳбари.

Трамп шунингдек, Россия президенти Владимир Путиннинг ҳаракатларидан хафсаласи пир бўлганини билдирди. «Мен унинг сўзларининг ортида бирор маъно бор деб ўйлагандим. У гўзал сўзлар айтади, лекин кечаси одамларни бомбалайди. Бу бизга ёқмайди», — деди у.

Россияга нисбатан янги санкциялар ҳақида сўралганда, Трамп «қараймиз, нима бўлишини» дея жавоб берди.

Газа секторидаги вазиятга тўхталар экан, Трамп АҚШ музокаралар олиб бораётганини ва келаси ҳафтада вазият аниқроқ бўлишига умид қилди.

У шунингдек, АҚШ Марказий банки (ФРС) раҳбари Жером Пауэллни танқид қилиб, уни мамлакат иқтисодиёти учун «зарарли» деб атади. «Агар у истеъфо берса, ажойиб бўларди. Биламан, у бундай қилмайди, лекин қилиши керак», — деди у.

Трампнинг фикрича, мамлакатда фоиз ставкалари анча паст бўлиши керак, аммо Пауэлл керакли қарорлар билан доим кечикади.

Киритилди: 17:47 14.07.2025. Ўқилди: 633 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!