Бугун 12 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

"Трамп Украинадаги можарони ҳал қилишга астойдил интилмоқда"

"Трамп Украинадаги можарони ҳал қилишга астойдил интилмоқда"

АҚШ президенти Дональд Трамп астойдил Украина можаросини сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал қилишга интилмоқда. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.

“Тан олиш керакки, Американинг ҳозирги етакчиси Оқ уйга қайтгандан кейин бу масала билан ҳақиқатдан шуғулланишни бошлади. Бизнинг баҳомизга кўра, астойдил Украина можаросини сиёсий-дипломатик усуллар билан ҳал қилишга интилмоқда”, - деди Россия ТИВ раҳбари Украинада атрофидаги можарони ҳал қилиш мавзусига бағишланган давра суҳбатида.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги Россия-Америка музокаралари Украинадаги можарони узоқ муддатли ҳал этишга бағишланган.

“Бизнинг АҚШ президенти, унинг жамоаси билан музокараларимиз айнан шунга – бу можаронинг дастлабки сабабларини бартараф этиш учун узоқ муддатли тартибга солишни излашга бағишланган”, - деди Лавров.

Дипломат Россия барча томонлар учун хавфсизлик кафолатлари билан Украинада мустаҳкам ва барқарор тинчлик бўйича келишувлар тўпламини талаб қилаётганини қўшимча қилди.

Киритилди: 23:05 11.12.2025. Ўқилди: 337 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!