Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп Украина ва Исроил бўйича сиёсатни шакллантиришни бошлади

Трамп Украина ва Исроил бўйича сиёсатни шакллантиришни бошлади

АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп лавозимига киришига икки ойдан ортиқ вақт қолишига қарамасдан, мамлакат учун муҳим йўналишлар – Украина ва Исроил бўйича сиёсатни шакллантиришни бошлади — Bloomberg.

Агентликнинг хабар беришича, Америка сиёсатидаги энг кескин ўзгариш Украинада сезилади, Киев музокараларнинг муқаррарлигини тушуна бошлайди. Трамп сайловолди кампанияси давомида бир неча бор лавозимга киришидан олдин Россия ва Украина ўртасидаги можарони ҳал қилишни ваъда берган.

"Исроил Трамп президентлигидан энг кўп наф кўради. Бош вазир Бинямин Нетаняҳу Трампнинг узоқ йиллик иттифоқчиси, Байден билан эса муносабатлари кескинлашган. Чунки АҚШнинг амалдаги маъмурияти Ғазо секторидаги жангларни тўхтатишга чақирган. Трамп аллақачон Исроилга, айниқса Теҳрон ўз ядро доктринасини ўзгартирмоқчи бўлса, Эронга нисбатан эҳтимолий зарбалар тайёрлашда кўпроқ ҳаракат эркинлиги беришини маълум қилган", деб ёзади Bloomberg.

Киритилди: 20:33 09.11.2024. Ўқилди: 994 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!