АҚШ президенти Дональд Трамп Шукроналик кунини Россия ва Украина ўртасидаги можарони ҳал этиш ҳамда Эрон масаласи билан шуғулланишга бағишлаганини маълум қилди.
Оқ уй раҳбари Мар-а-Лаго қароргоҳида ўтказилган тадбирда журналистларнинг саволига жавоб берар экан, тинчликка эришиш йўлидаги қийинчиликлар ҳақида гапирди.
"Мен яна бир кичик лойиҳа устида ишлаяпман: Россия ва Украина ўртасида тинчлик ўрнатишга ҳаракат қиляпман. Бу эса осон иш эмас", — деди Трамп.
Америка етакчиси айни вақтда Эрон масаласи билан ҳам шуғулланишда давом этаётганини таъкидлади.