Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Трамп UFC турнирига ташриф буюрмоқчи

Трамп UFC турнирига ташриф буюрмоқчи

UFC раҳбари Дана Уайт блогер Адин Росс билан жонли эфирда АҚШ президенти Доналд Трамп шу дам олиш кунлари Маямидаги UFC 327 турнирида иштирок этишини маълум қилди.

Турнир 12 апрелга ўтар кечаси Касея Center аренасида бўлиб ўтади.

Кечанинг асосий жангида Иржи Прохазка ва Карлос Улберг ярим оғир вазн тоифасида вакант бўлган UFC чемпионлик унвони учун кураш олиб боради.

Мағлубиятга учрамаган россиялик Азамат Мурзаканов саралаш баҳсида бразилиялик Пауло Коста билан куч синашади.

Якшанба куни эса Америка раҳбари Вашингтонга қайтиши кутилмоқда.

Киритилди: Бугун 12:55. Ўқилди: 414 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!