Бугун 27 сентябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Трамп учрашувни "ажойиб" деб атади, аммо...

Трамп учрашувни "ажойиб" деб атади, аммо...

Доналд Трамп ва Си Жинпин учрашуви: савдо сулҳини узайтириш ва бошқа келишувлар.

АҚШ президенти Доналд Трамп ва Хитой раиси Си Жинпиннинг Оқ уйдаги учрашувида савдо, сунъий интеллект ҳамда "икки давлат ўртасида кучайиб бораётган стратегик рақобат" масалалари муҳокама қилинди, деб ёзади Reuters.

Трамп учрашувни "ажойиб" деб атади, аммо журналистларнинг унинг тафсилотларига оид саволларига жавоб бермади. Хитойнинг музокаралар бўйича расмий баёнотида эса савдо, Тайван, Яқин Шарқ ва Украинадаги уруш масалалари ҳам тилга олинган.

АҚШ молия вазири Скотт Бессентнинг маълум қилишича, томонлар ўтган йили АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо урушига барҳам берган ва ноябр ойида муддати тугайдиган "савдо сулҳи"ни яна икки ойга узайтиришга келишиб олган.

Киритилди: 18:00 25.09.2026. Ўқилди: 751 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!