AҚШнинг янги президенти Жо Байден қасамёд қилган куни Дональд Трамп твиттерда барча имтиёзларидан маҳрум бўлади. Бу ҳақда платформа вакили хабар берди. Энди сиёсатчининг твитлари "жамоатчилик манфаати"га айланмайди, демак, унинг профили "иммунитет"ни йўқотади ва блокланиши мумкин.
AҚШ президенти Доналд Трамп 2021 йил 20 январда Aмериканинг янги раҳбари Жо Байденнинг инаугурацияси куни ўзининг твиттердаги @realDonaldTrump аккаунтидаги имтиёзларидан маҳрум бўлади, деб ёзади The Verge нашри ҳам. Твиттер маъмурияти аллақачон Трампдан платформада оддий фойдаланувчилар сингари ўзини тутиш қоидаларига риоя этишни талаб қилишини тасдиқлаган. Бу шуни англатадики, агар Трамп коронавирус ҳақида нотўғри маълумотлар тарқатса ёки зўравонликка чақирса, унинг профили блокланиши мумкин.
Твиттер қоидаларига кўра, мамлакат раҳбарлари ва бошқа баъзи таниқли шахслар компания сиёсатига зид бўлган контентни "агар уларнинг постлари жамоатчилик манфаати учун бўлса", нашр этиш ҳуқуқига эга.