Бугун 28 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп томонидан тайинланган амалдорлар таҳдидларга учради

Трамп томонидан тайинланган амалдорлар таҳдидларга учради

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп томонидан Оқ уй бўлажак маъмурияти аъзолари сифатида кўрсатилган бир нечта шахс Федерал қидирув бюросига портловчи қурилма билан боғлиқ таҳдидлар олганини айтди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Бюро “кўплаб портлаш таҳдидлари” ва сохта миналаш хабарлари ҳақида маълумот борлигини тасдиқлади. Таҳдидлар ҳақида биринчи бўлиб Трамп инаугурациясидан сўнг АҚШнинг БМТдаги доимий вакили этиб тайинланиши кутилаётган Элиза Стефаник хабар берган.

Ҳуқуқ-тартибот органлари таҳдидга учраган бир неча кишининг хавфсизлигини таъминлаш учун тезкор чоралар кўрди. Президент Трамп бу борада бизга намуна кўрсатмоқда — биз таҳдидлар олдида бўйин эгмаймиз, деди — Трампнинг ўтиш жамоаси вакили Каролин Ливитт.

У шу тариқа сайланган президентга қилинган суиқасдларни эсга олди.

Киритилди: Бугун 10:38. Ўқилди: 259 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!