Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп сайловда ғалаба қозонса, Путин билан муносабатларни яхшиламоқчи

Трамп сайловда ғалаба қозонса, Путин билан муносабатларни яхшиламоқчи

АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Доналд Трамп ноябрь ойида бўлиб ўтадиган сайловларда ғалаба қозонса, яна Россия етакчиси Владимир Путин билан тил топишишга умид қилишини айтди . Бу ҳақда собиқ президент Х ижтимоий тармоғида америкалик тадбиркор, ижтимоий тармоқ эгаси Илон Маскга берган интервьюсида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, президентлик даврида у Владимир Путин билан «жуда яхши» муносабатларга эга эди. Трампнинг таъкидлашича, узоқ вақтдан бери муҳокама қилинаётган Россия билан алоқалар бўйича даъво қилинган айбловларга қарамай, унинг Россия раҳбари билан ўзаро муносабатлари ижобий бўлган. Трамп Путинни яхши билишини ва у билан дўстона муносабатларга эга эканлигини ҳамда Россия президенти унга ҳурмат кўрсатишини таъкидлади.

Сиёсатчи, шунингдек, Россия раҳбарини «яхши музокарачи» деб билишини айтди. Шу билан бирга, у Оқ уйнинг амалдаги раҳбари Жо Байден Украинани НАТОга қабул қилиш имкониятига йўл қўйиб, аҳмоқлик қилганини таъкидлади .

Киритилди: 07:59 13.08.2024. Ўқилди: 977 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!