Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп Саудия Арабистонидаги саммитда Фаластинни тан олиши мумкин

Трамп Саудия Арабистонидаги саммитда Фаластинни тан олиши мумкин

ОАВ хабар беришича, АҚШ ҲАМАС ҳаракати иштирокисиз Фаластин давлатини тузиш тўғрисида баёнот бериши кутилмоқда.

Бу ҳақда The Jerusalem Post газетаси Американинг The Media Line агентлигига асосланиб хабар бермоқда.

"Президент Доналд Трамп Фаластин давлати ва унинг АҚШ томонидан тан олиниши масаласи бўйича, шу жумладан ҲАМАС иштирокисиз Фаластин давлатини тузиш ҳақида қарорини эълон қилади," - дейилади мақолада.

Нашр маълумотларига кўра, АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Ар-Риёдда бўлиб ўтадиган саммит давомида Фаластинни тан олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Манбаларга кўра, бундай қарор ҲАМАСнинг янги давлат бошқарувида иштирок этмаслиги шарти билан қабул қилиниши мумкин.

Киритилди: 11:58 10.05.2025. Ўқилди: 712 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!