АҚШ президенти Доналд Трамп Россия ва Украина ўртасидаги музокараларда иштирок этиш учун Туркияга бормайди.
Бу ҳақда Реутерс америкалик расмийлар орасидаги манбага таяниб хабар берди.
Агентликнинг таъкидлашича, маъмурият вакили бундай маълумотларни Россия президенти Владимир Путин Украина билан музокаралар учун Россия делегатсияси таркибини тасдиқлаганидан кейин эълон қилган.
Трамп аввалроқ 15 май куни тасдиқланган жадвалдан ташқари Истанбулга Украина келишуви бўйича музокараларда қатнашишини истисно қилмаган эди.
Музокараларда Россия делегатсиясига Россия президенти ёрдамчиси Владимир Мединский бошчилик қилади. Унга ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин, Россия Қуролли кучлари Бош штаби Бош бошқармаси бошлиғи Игор Костюков ва мудофаа вазири ўринбосари Александр Фомин ҳам кирди.