Американинг “Semafor” ахборот порталига кўра, АҚШ президенти Доналд Трамп нафақат Қримни Россия деб тан олиши, балки БМТни ҳам ундан ўрнак олишга мажбур қилиши мумкин.
Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Браян Хюз Семафорга маъмурият "ҳозирча бундай мажбуриятларни олмаганини ва келишувни оммавий ахборот воситаларида муҳокама қилмаслигини" айтди. Бироқ Оқ уй бундай қадам муҳокама қилиниши мумкинлигини инкор этмади.
Украинанинг собиқ иқтисодий ривожланиш вазири Тимофий Милованов ҳайрон эмас:
“Трамп Қримни тан олиш ҳақида биринчи марта 2016 йилда гапирган эди. 2018 йилда у қримликлар Россияга тегишли бўлишни афзал кўришини даъво қилган. Энди бу мавзу яна столга қайтди”.
Президент Владимир Зеленский украиналикларга Қримни қайтаришга бир неча бор ваъда берган. Ярим оролни Россияга қолдириш Украинанинг мағлубиятини англатади. Шунга қарамай, Трамп фақат келишув ҳақида қайғуради ва уни имкон қадар тезроқ амалга оширишни хоҳлайди. Ва у биладики, Қрим Путин учун “муқаддас жой” бўлиб, унинг аннекция қилинишини “тарихий адолат” тикланиши деб ҳисоблайди.
Ярим оролнинг Киевга қайтарилиши Москва учун гап эмас. Бу шуни англатадики, агар Украина ундан воз кечишга рози бўлмаса, Қрим бўйича ҳар қандай тинчлик музокаралари охир-оқибат барбод бўлиши мумкин.