АҚШ президенти Дональд Трамп россиялик ҳамкасби Владимир Путиндан нафақат ҳафсаласи пир бўлганини, балки унга ишонмаслигини ҳам айтди.
Бу ҳақда Оқ уй раҳбари ВВСга берган изоҳида айтиб ўтган.
Трампдан Россия етакчисига ишонасизми, деган саволга у шундай жавоб берди: "Мен деярли ҳеч кимга ишонмайман".
Шунингдек, у Владимир Путиндан ҳафсаласи пир бўлганини ва Россия-Украина можаросини ҳал қилиш имконияти камида тўрт марта қўлдан бой берилганига амин эканини қўшимча қилди.
"Мени ундан ҳафсалам пир бўлди, лекин у билан ишим тугамайди. Лекин мени ундан ҳафсалам пир бўлди", деб таъкидлади Трамп.
Трампнинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Украинадаги қон тўкилишини имкон қадар тезроқ тўхтатишга ҳаракат қилмоқда.