АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп келаси ҳафта лавозимини эгаллаши билан Россия президенти Владимир Путин билан "жуда тез" учрашишни режалаштирганини маълум қилди.
Newsmax телеканалига берган интервьюсида Трамп учрашувнинг аниқ муддатини айтмади. Унинг сўзларига кўра, учрашувни тезлаштириш ва можарони ҳал қилишга интилиш "жанг майдонидаги кўп қурбонлар" билан боғлиқ.
Урушни тўхтатиш бўйича стратегияси ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Трамп фақат битта стратегия мавжудлигини ва у "Путинга боғлиқ" эканини айтди. "Хўш, фақат битта стратегия бор ва у Путинга боғлиқ. Мен унинг барча воқеалар қандай кечганидан мамнун эканини тасаввур қила олмайман, чунки бу унинг ўзи учун ҳам унчалик яхши бўлмади," деди республикачи.
Трамп Путин "учрашишни хоҳлаётганини" билишини айтди: "Мен унинг учрашишни хоҳлаётганини биламан ва мен тез орада учрашмоқчиман. Мен буни олдинроқ қилган бўлардим, лекин... лавозимни эгаллашингиз керак. Баъзи ишлар учун сиз у ерда бўлишингиз шарт."
Унинг сўзларига кўра, учрашувни ўтказиш ва можарони ҳал қилишни тезлаштиришга интилиш "жанг майдонидаги кўп сонли қурбонлар билан боғлиқ".
Шу билан бирга, бир кун олдин Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Путин ва Трампнинг эҳтимолий учрашуви жойи ҳақида гапириш ҳали эрта эканини таъкидлаган эди.