АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг айтишича, Американинг амалдаги етакчиси Жо Байденнинг риторикаси Россиянинг Украинада махсус операциясини бошлашига туртки бўлган.
Бу ҳақда Newsweek хабар бермоқда.
“Мамлакатимиз ва раҳбариятимиз (Россия президенти Владимир) Путинни масхара қилишди. Агар мен ҳали ҳам президент бўлганимда Украинадаги можаро ҳеч қачон содир бўлмасди”, — деди Трамп.
У Оқ уй раҳбари сифатида ҳам Россия, ҳам Украина етакчилари билан яхши муносабатларни сақлашга ҳаракат қилганини қайд этди.