Бугун 6 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп: Папа католикларни хавф остига қўймоқда

Трамп: Папа католикларни хавф остига қўймоқда

Дональд Трамп Папа Лео XIVнинг Эрон бўйича позициясини яна танқид қилди.

Трамп радиободловчи Хью Хьюиттга берган интервьюсида Папа Эроннинг ядровий дастурига етарлича жиддий қарамаётганини иддао қилди.

“Унинг бундай ёндашуви кўплаб католиклар ва бошқа одамларни хавф остига қўяди”, — деди Трамп.

Бироқ Папа Лео XIV Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишини қўллаб-қувватламаган. У бир неча бор ядровий қуроллардан холи дунё яратишга чақириб, АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларини танқид қилган ва музокаралар тарафдори эканини билдирган.

Маълум қилинишича, бу баҳс Марко Рубионинг Италия ва Ватиканга режалаштирилган ташрифи арафасида юзага келган. Томонлар ўртасидаги муносабатлар Трамп ва Папа ўртасидаги очиқ тортишув ортидан анча ёмонлашган.

Киритилди: 22:06 05.05.2026. Ўқилди: 239 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!