Бугун 6 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Трамп октябрь ойида Хитойга бормоқчи, фақат ўзи эмас...

Трамп октябрь ойида Хитойга бормоқчи, фақат ўзи эмас...

АҚШ Президенти Дональд Трамп кузда америкалик компаниялар раҳбарлари билан бирга Хитойга ташриф буюриши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги манбаларга таяниб хабар берди, деб ёзади ТАСС.

Маълумотларга кўра, Америка маъмурияти вакиллари айрим компаниялар раҳбарларига мурожаат қилиб, 2025 йили Оқ уй раҳбарининг Хитойга эҳтимолий сафарида уни кузатишга қизиқишлари бор-йўқлигини аниқлашга уринган.

Мумкин бўлган сана сифатида октябрь ойининг охири тилга олинмоқда. Шу даврда Жанубий Кореяда Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик саммити ва Малайзияда Жануби-Шарқий Осиё давлатлари уюшмасининг олий даражадаги учрашуви бўлиб ўтади. АҚШ президенти одатда ушбу икки тадбирда ҳам қатнашади.

Агентликнинг эслатишича, Трамп ўзининг биринчи халқаро сафарида – Форс кўрфази давлатларига қилган ташрифи чоғида молия, технология ва ишлаб чиқариш соҳаларидаги етакчи компаниялар раҳбарларини ҳамроҳ қилган. У ўша сафарда энергетика, сунъий интеллект, чиплар, аэрокосмик саноат ва бошқа соҳаларни қамраб олган миллиардлаб долларлик янги шартномалар ҳақида эълон қилган ва АҚШнинг корпоратив салоҳиятини намоён этган.

Ушбу масала юзасидан изоҳ сўралганда, АҚШ маъмурияти матбуот котиби Кэролайн Ливитт ҳозирча Трампнинг Хитойга ташрифи режалаштирилмаганини айтди. Савдо вазирлиги бу борада шарҳ беришдан бош тортди.

Киритилди: 20:15 04.07.2025. Ўқилди: 847 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!