Айрим манбаларга кўра, Дональд Трамп оиласининг Эрон атрофидаги можаролардан олдин дрон соҳасига сармоя киритгани катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Reuters хабарига кўра, 2026 йил 17 февралда унинг ўғли Эрик Трамп Исроилнинг XTEND номли сунъий интеллектли дронлар ишлаб чиқарувчи компаниясига сармоя киритган.
Маълум қилинишича, орадан 11 кун ўтиб АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлари бошланган. Яна 5 кундан кейин эса XTEND “иттифоқчи мудофаа миссияларини қўллаб-қувватлаш учун глобал операцияларни сафарбар қилгани”ни маълум қилган.
Шу боис, танқидчилар бу ҳолатни оддий бизнес эмас, балки сиёсат ва шахсий манфаатлар аралашиб кетган вазият сифатида баҳоламоқда. Уларга кўра, Трамплар оддий америкаликлар манфаатларидан кўра ўз фойдасини устун қўяётгандек кўринмоқда.