Трамп тунги соатларда ҳам ишлайди — АҚШ вице-президенти.
Жей Ди Вэнс Доналд Трамп ўзи учратган одамлар орасида энг кам ухлайдиган инсон эканини айтди.
Унинг сўзларига кўра, Трамп баъзан тунги соат 2:30 да қўнғироқ қилиб, "Сиз ухламаяпсизми?", деб сўрайди. Вэнс унга "Йўқ, жаноб. Ухламаётгандим. Келинг, сизни нима ташвишлантираётганини муҳокама қиламиз", деб жавоб беришини айтди.
"У сутканинг исталган вақтида ишлайди", — дея таъкидлади Вэнс.