АҚШ президенти Дональд Трамп Адлия вазирлигини Россиянинг 2016 йилги президентлик сайловларига аралашуви бўйича ўзидан олдинги президент Барак Обама томонидан АҚШ разведкаси маълумотлари билан мумкин бўлган манипуляцияни текширишга чақирди.
Унинг баёноти Оқ уй томонидан эфирга узатилган филиппинлик ҳамкасби Фердинанд Маркос билан музокаралар чоғида айтилган.
"Уюшган жиноий гуруҳ раҳбари президент Обама эди. Барак Ҳусайн Обама, сиз у ҳақида эшитганмисиз? У айбдор. Бу давлатга хиёнат қилган эди. Улар сайловни ўғирлашга ҳаракат қилишганди", - деди Трамп.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ Миллий разведка бошқармаси директори Тулси Габбард қўлида Обама маъмурияти ичида 2016 йилги АҚШ президентлик сайловларига аралашиш бўйича “жизавий келишув”га ишора қилувчи минглаб ҳужжатлар бор.