Бугун 27 октябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Трамп Нетаняҳуга Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича босимни кучайтирдими?

Трамп Нетаняҳуга Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича босимни кучайтирдими?

Исроил Қатарга зарба берганидан сўнг Трамп Нетаняҳуга Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича босимни кучайтирди, деб ёзмоқда Politico

Газета манбаларига кўра, айнан Исроилнинг Доҳага берган зарбаси АҚШ президенти Доналд Трампнинг Ғазо масаласида муросасиз сиёсат юритаётган Бинямин Нетаняҳуга нисбатан босимни кучайтиришига туртки бўлди.

"Доҳага уюштирилган ҳаво ҳужумидан кейин тинчлик келишуви зарурати янада долзарб бўлди. АҚШ президенти Ғазодаги урушни тўхтатиш масаласида анча кескин ва аниқ позицияни эгаллади. Бу президентга Исроилга максимал босим ўтказиш имконини берди, у бундан фойдаланди ва Нетаняҳуни сулҳга рози бўлишга мажбур қилди", — деди Оқ уйнинг юқори лавозимли вакили.

Politico мақоласида таъкидланишича, Трампнинг 20 банддан иборат тинчлик режаси расмий жиҳатдан Исроил томонини ҳам қониқтиради. Ушбу режага кўра, гаровдаги исроилликлар озод этилади, ҲАМАС эса Ғазони тарк этиши керак. Бироқ таҳлилчилар бу режанинг тўлиқ амалга ошишига шубҳа билан қарамоқда.

Киритилди: 21:12 11.10.2025. Ўқилди: 985 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!