Телеканалнинг манбаларига таяниб хабар беришича, АҚШ президенти ва Исроил бош вазири 28 июл куни Ғазодаги вазият бўйича телефон орқали асабий суҳбат ўтказган.
Мулоқот давомида Нетаняҳу вазири Трампга Ғазо секторидаги очлик бу ҲАМАС томонидан уюштирилган сохта даъво эканини айтган. Шунда Қўшма Штатлар президенти унинг гапини бўлиб, баланд овозда унга ишонмаслигини билдирган.
"Мен очлик ҳақидаги сохта баёнотларни эшитишни истамайман. Ёрдамчиларим менга Ғазода секторида болалар очликдан азият чекаётганига оид далилларни кўрсатди", — деган Трамп.
Бу суҳбатдан бир кун олдин Нетаняҳу "Ғазода очлик сиёсати олиб борилмаяпти ва у ерда очлик йўқ", дея баёнот берган эди. Ўшанда Трамп" унинг гапларига унчалик ишонмайман", деб айтганди.
Исроил расмийлари Трампнинг Нетаняҳуга бақиргани ҳақидаги хабарни рад этмоқда. Нетаняҳу офиси баёнотида икки етакчи ўртасидаги суҳбат ҳеч қандай кўнгилсиз ҳодисасиз ўтгани билдирилган.