Бугун 13 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Трамп митинги ўтказиладиган жой яқинида қуролланган эркак қўлга олинди

Трамп митинги ўтказиладиган жой яқинида қуролланган эркак қўлга олинди

Риверсайд округи шерифи Чад Бьянко АҚШ президентлигига номзод Дональд Трампга янги суиқасднинг олдини олган бўлиши мумкинлигини айтди. Маҳбуснинг исми - 49 ёшли Вем Миллер.

Трамп сайловолди ташвиқоти ўтаётган жой яқинидаги назорат-ўтказиш пунктида бир киши қўлга олинди. Ундан иккита ўқ отиш қуроли ва бир нечта сохта паспортлар олиб қўйилди. Унинг машинасидаги давлат рақамлари ҳам қалбаки.

Ҳибсга олинганида Миллер Трампга ҳеч қандай таҳдид қилмаган. Ундан радикал материаллар ҳам топилмади. У ўқотар қурол сақлаганликда гумонланиб ҳибсга олинган ва кейинроқ 5000 доллар гаров эвазига қўйиб юборилган. Миллер айбни рад этади.

Федерал ҳукуматлар шерифнинг суиқасднинг олди олингани ҳақидаги даъвосини тасдиқламади. Махфий хизмат, ФҚБ ва Адлия департаменти қўшма баёнот чиқариб, АҚШ президентлигига номзод ҳеч қандай хавф остида эмаслигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз: жорий сайлов кампанияси давомида Трампнинг ҳаётига икки марта суиқасд қилинган. Эрон раҳбарияти ҳам собиқ президентга таҳдидлар қилган.

Киритилди: 16:57 14.10.2024. Ўқилди: 891 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!