АҚШ президенти Дональд Трамп Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан телефон орқали суҳбатлашди.
Трамп бу ҳақда Оқ уйда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.
"Мен Эрдўғонни жуда яхши кўраман ва биз жуда муҳим телефон қўнғироғини ўтказамиз", деди у.
АҚШ президенти Дональд Трамп шунингдек, Сурия масаласига ҳам тўхталиб, Сурия етакчиси Аҳмад аш-Шараанинг фаол ишини таъкидлади.
"Сурия президенти Аҳмад аш-Шараа тинимсиз ишламоқда. У кучли ва қатъиятли инсон. Мен кеча у билан гаплашдим ва қамоқхоналардаги вазиятни муҳокама қилдик. Бу қамоқхоналарда дунёдаги энг хавфли террорчилар сақланмоқда. Ал-Шараа бу жараённи назорат қилмоқда", деб таъкидлади Америка етакчиси.