Владимир Зеленскийнинг Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича музокаралар позицияси устунликлардан холи. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилди.
Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида Россия ва Украина ўртасидаги музокараларга изоҳ берар экан, буни ҳар доим айтганини таъкидлади.
"Мен ҳар доим унинг устунликлари йўқ эканлигини айтардим... Тўғрисини айтганда, унда улар йўқ," - дея Трампнинг сўзларини келтиради РИА Новости.