АҚШ президенти Дональд Трамп агар керак бўлса, наркотик картелларига қарши курашиш ва АҚШга гиёҳванд моддалар оқимини тўхтатиш учун Мексикага зарба бериш эҳтимолидан хавотирда эмаслигини маълум қилди.
Бу ҳақда Америка етакчиси Оқ уйда журналистнинг Мексика ҳудудига зарба бериш эҳтимоли ҳақидаги саволига жавоб бериш чоғида айтиб ўтди.
"Мен бунга розиман, гиёҳванд моддалар оқимини тўхтатиш учун ҳамма нарсани қилишимиз керак", деди у.