Бугун 5 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп Маскни давлат хизматидан кузатиш маросимида унга “олтин калит”ни топширди

Трамп Маскни давлат хизматидан кузатиш маросимида унга “олтин калит”ни топширди

АҚШ президенти Доналд Трамп Оқ уйда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Илон Маскнинг Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) раҳбари лавозимидан кетишини эълон қилди ва унга Оқ уй тасвири туширилган қутида рамзий олтин калит топширди.

Маск ҳали ҳам давлат харажатлари бир триллион долларга қисқартирилишини кутаётганини айтди. CNN'нинг ёзишича, дастлаб Маск бюджет харажатларини икки триллион долларга қисқартиришга ваъда берган, бироқ кейинчалик бу суммани анча камайтирган.

Трамп Маскни “дунёнинг энг буюк бизнес раҳбарлари ва инноваторларидан бири” деб атади.

Маск бунга жавобан ҳукумат лавозимини тарк этганидан кейин ҳам президент Трампнинг “дўсти ва маслаҳатчиси” бўлиб қолишини айтди.

"Илон аслида кетмаяпти. У бу ерга келиб туради. Менимча, у ҳали жуда кўп катта ишларни қилади", — деди Доналд Трамп.

Киритилди: 12:59 31.05.2025. Ўқилди: 590 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!