Бугун 22 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп маъқуллаган Гренландия бўйича келишувда оролни АҚШга топшириш назарда тутилмаган

Трамп маъқуллаган Гренландия бўйича келишувда оролни АҚШга топшириш назарда тутилмаган

Axios нашри маълумотларига кўра, келишув 1951 йилдаги Гренландияни ҳимоя қилиш тўғрисидаги битимни янгилашни назарда тутади. Ҳужжат Қўшма Штатларга NATO'нинг тегишли қарори асосида оролда ҳарбий базалар қуриш ва мудофаа ҳудудларини ташкил этиш имконини беради.

Шунингдек, Гренландияда хавфсизликни кучайтириш, Арктикада NATO фаолиятини кенгайтириш ва хомашё ресурслари соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш таклиф этилмоқда. Бундан ташқари, келишувда оролга “Олтин гумбаз” ракетага қарши мудофаа тизимини жойлаштириш, Россия ҳамда Хитойнинг “ташқи таъсири” га қарши курашиш чоралари ҳам тилга олинган.

Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливиттнинг Ахios'га билдиришича, барча манфаатдор томонлар тафсилотларни келишиб олганларидан сўнг, улар жамоатчиликка эълон қилинади.

Яқин кунларда АҚШ Дания ва Гренландия билан эҳтимолий келишув шартлари бўйича юқори даражадаги музокараларни бошлаши кутилмоқда. Қайд этилишича, битим расман тасдиқланмаган. Трамп эса Гренландияни сотиб олишни талаб қилишда давом этмоқда.

Киритилди: Бугун 13:07. Ўқилди: 365 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!