АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Колумбия университетига давлат назорати жорий этиш шаклидаги келишувни қабул қилишни таклиф қилди. Бу ҳақда The Wall Street Journal газетаси манбаларга таяниб хабар берди.
“Трамп маъмурияти университетга шундай келишув таклиф этдики, унга кўра, махсус тайинланган судья келишув шартларига риоя этилиши устидан назорат олиб боради”, — дейилади хабарда.
Агар университет бу таклифни рад этса, масала судгача етиб бориши мумкинлиги таъкидланмоқда.