Бугун 13 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Трамп маъмурияти юқори мартабали украиналик ҳарбийлар ва ҳукумат амалдорларига таҳдид қилди

Трамп маъмурияти юқори мартабали украиналик ҳарбийлар ва ҳукумат амалдорларига таҳдид қилди

Трамп маъмурияти юқори мартабали украиналик ҳарбийлар ва ҳукумат амалдорларига таҳдид қилиб, Россия нефтни қайта ишлаш заводларига (НҚИЗ) ҳужумларни тўхтатишни талаб қилди

Kyiv Independent нашрининг икки украиналик амалдорга таяниб хабар беришича, уларнинг америкалик ҳамкасблари агар Трамп томонидан эълон қилинган ўт очишни тўхтатиш режими вақтида Россия энергетика инфратузилмасига зарба берилса, Вашингтон Киевни жавобгарликка тортишини очиқ-ойдин билдирган.

"Америкаликлар Украинанинг барча юқори мартабали ҳарбий амалдорларига қўнғироқ қилиб, таҳдид қилишди. Улар ҳаммага разведка маълумотлари алмашинувини ҳам, қурол ҳариди дастурини (PURL) ҳам тўхтатишларини айтишмоқда", — деди украиналик амалдорлардан бири Kyiv Independent'га.

Бир неча юқори мартабали украиналик амалдорлар Киев Трампнинг 11 октябрдаги ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги баёноти тўғрисида олдиндан хабардор қилинмаганини маълум қилди. Уларнинг сўзларига кўра, ушбу баёнотдан сўнг, украиналик амалдорларга ўт очишни тўхтатиш режимига риоя қилишга мажбурлаш ва Россия НҚИЗларига зарба беришдан тийилишлари учун босим ўтказила бошланган.

Бошқа бир амалдорнинг айтишича, Украина президенти офиси раҳбарининг ҳарбий масалалар бўйича ўринбосари Павел Палиса ва Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Михаил Драпатийга Вашингтон томонидан қўнғироқлар бўлган. Палиса Трамп маъмуриятидан таҳдидлар олганини тасдиқлади.

Киритилди: 22:14 12.10.2026. Ўқилди: 478 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!