Бугун 24 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Трамп маъмурияти Кубага нефт етказиб беришни тўхтатиш мақсадида денгиз блокадаси жорий этиш имкониятини кўриб чиқмоқда

 Трамп маъмурияти Кубага нефт етказиб беришни тўхтатиш мақсадида денгиз блокадаси жорий этиш имкониятини кўриб чиқмоқда

Трамп маъмурияти Кубага нефт етказиб беришни тўхтатиш мақсадида денгиз блокадаси жорий этиш имкониятини кўриб чиқмоқда — Politico.

Нашр маълумотларига кўра, АҚШ Куба раҳбариятини алмаштириш мақсадида янги чораларни, жумладан мамлакатга нефт импортини тўлиқ чеклаш вариантини ўрганмоқда.

Аввалроқ The Wall Street Journal Трамп маъмурияти Куба ҳукуматига яқин доиралардан йил охиригача мамлакат раҳбариятини алмаштиришга ёрдам бера оладиган одамларни излаётганини хабар берган эди. Газетанинг қайд этишича, АҚШ Венесуэла президенти Николас Мадурони қўлга олиш амалиётини айнан шундай одамлар иштирокида амалга оширган.

Киритилди: Бугун 10:07. Ўқилди: 164 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!