Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
АҚШ президенти 2026 йилда мигрантларга қарши рейдлар кўламини кенгайтириш, жумладан, ферма ва заводларда текширувлар ўтказиш ҳамда буни молиялаштириш ҳажмини кескин оширишни режалаштирмоқда.
"ICE (Иммиграция ва божхона назорати хизмати) ва Чегара хизмати 2029 йилга келиб миграцияга қарши чоралар учун 170 миллиард долларгача маблағ олади. Ушбу маблағлар минглаб агентларни ишга ёллаш, ноқонуний мигрантлатни сақлаш марказларини очиш, қамоқхоналар билан ҳамкорлик қилиш ҳамда ноқонуний мигрантларни қидириб топиш учун хусусий компанияларни жалб этишга сарфланади", дея ёзмоқда Reuters.